Корпоратив бошқарув
Кузатув кенгаши
«Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти кузатув кенгаши
|
ҲАЙДАРОВ БАХТИЁР ҲАЛИМОВИЧ - Давлат активларини бошқариш агентлиги бўлим бошлиғи. 2010 йилда Тошкент молия институтининг бакалавр ва 2012 йилда магистр даражасига эга бўлди. У 2009 йилдан 2014 йилгача бўлган муддатда қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказида ишлаган ҳамда корпоратив бошқарув, фонд бозорини тартибга солиш соҳасида катта тажриба орттирган. Кейинчалик у Давлат рақобат қўмитасида 2015-2019 йилларда давомида ишлаган. Шу жумладан, 2018 - 2019 йиллларда Давлат активларини бошқариш марказининг директори лавозимида ишлаган. Марказ портфелида 192 та давлат корхоналари мавжуд бўлган. Давлат корхоналаридаги иш фаолияти давомида у 70 та ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, “Акциядорлик жамиятлари тўғрисида” ва “Акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" ги қонунларнинг янги таҳририни тайёрлашда иштирок этган. |
|
АБДУРАУПОВ РУСТАМ РАМЗОВИЧ – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби директори Туғилган йили: 1 июль 1985 йил Маълумоти: 2005 й. Тошкент ирригация ва мелиорация институти 2007 й. Тошкент молия институти 2011 й. Денвер университети, АҚШ 2015 й. Вагенинген университети, Нидерландия
Корпоратив бошқарув тизимидаги тажрибаси: 2008 - 2009 йй. KAPITAL SUGURTA АЖ Кузатув кенгаши раиси 2018 – ҳ.в. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби директори
|
|
ШАРИПОВ ОТАБЕК БЕКМУРОДОВИЧ - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Таркибий ўзгартиришлар, урбанизацияни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш кучларини комплекс жойлаштириш стратегияси йиғма департаменти бошлиғи. Туғилган йили: 1976 йил 25 июнь. Маълумоти: 2002 йил - Тошкент давлат иқтисодиёт университети. Корпоратив бошқарув бўйича тажриба: 2002-2019 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги; 2005 - 2012 йил - Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси. |
|
ХУСАНОВ НОДИРБЕК ЖУММАЕВИЧ - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг арзон уй-жой қурилиши ва бозорни молиялаштириш воситаларини ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурларини молиялаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари. Туғилган йили: 1976 йил 2-декабр Маълумоти: 1997 йил - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети (иқтисодиёт бакалаври); 1998 йил - Колорадо Университетининг "Иқтисодиёт институти" (АҚШ) (иқтисодиёт); 2000 йил - Вандербилт университети (АҚШ) (иқтисодиёт магистри); 2004 йил - Тошкент давлат юридик институти (ҳуқуқ бакалаври); 2007 йил - Ўзбекистон Миллий Университети (ҳуқуқшунослик магистри) Корпоратив бошқарув бўйича тажриба: 2000 йил - 2019 йилгача Қимматли қоғозлар ва молия бозорини бошқариш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат активлари департаменти бўйича дивидендлар тўғрисидаги низом; 2015 - 2016 йил "Ўзпахтасаноатехпорт" холдинг компаниясининг корпоратив ва акциядорлик алоқалари бўлимининг бошлиғи; 2016 - 2017 йил Давлат активларини бошқариш маркази бош директорининг биринчи ўринбосари. |
|
САФАРБОЕВ МУНИСБЕК ШАВКАТОВИЧ – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Комплаенс хизмати бош мутахассиси. Туғилган сана: 25 октябрь 1992 йил. Маълумоти: 2014 йил - Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти Опыт работы в области корпоративного управления: 2015-2015 йй. - Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси; 2015й. – 2019 х.в. - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ички назорат ва комлаенс хизмати бош мутахассиси.
|